Logo

 +998 71 238 54 79

 

“Навоий” ЭИИЗ, Ўзбекистон Республикаси, Навоий ш.

Компания тўғрисида

“Agrofresh” ҚК Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг  “Markazsanoateksport” Давлат Акциядорлик Ташқи иқтисодий компания томонидан 2010 йил август ойида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси (Ўзбекистон Республикаси, Навоий ш.)да ташкил этилган. “Agrofresh” ҚК – янги узилган мевасабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича музлатадиган омбор ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида биринчи ўхшаш туридан ҳисобланган энг янги италия технологияси БГМ (бошқариладиган газли муҳит) мева ва сабзавотларни уларнинг навига қараб бир йилгача сақлаш имконини беради. Меваларни навларга ажратиш бўйича Голландия технологик асбоб-ускунаси меваларни нафақат ҳажми бўйича, балки уларнинг вазни, ҳаттоки рангига қараб ажратиш имкониятига эга.

ҚК “Agrofresh”нинг  музлатадиган омборхонасида 3000 тоннагача янги узилган мевасабзавот маҳсулотларини сиғдириш мумкин. 14 та музлатадиган омборхона мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ер майдони 2080,96 м кв. ёки умумий сиғими 12486 м.куб. тенг. Улардан ҳар бири 250 тоннадан маҳсулот сиғдира оладиган ва 173,6 м.кв. умумий ҳажмга эга бўлган 11та катта омборхона ҳамда сиғдириш ҳажми ва майдони уларга мос равишда 83 тонна ва 57,12 м. кв. тенг бўлган 3 кичик омборхонадир.

ҚК “Agrofresh” Навоий шаҳридан 18 км, Бухоро шаҳридан 105 км ва Самарқанд шаҳридан 170 км узоқликда жойлашган. Корхона узлуксиз элеткр энергия, табиий газ, ичимлик ва суғориш суви билан таъминланган ҳамда жойида инфратузилма ривожланган. Корхонанинг 2 км узоқликда “Навоий” халқаро интермодал логистик маркази, “Кармана” темир йўл юк станцияси  (коди 730309) ҳамда М-37 халқаро автомобиль йўли жойлашган. Бу эса маҳсулотимизни бошқа жаҳон мамлакатларига буюртмачи хоҳишига кўра  турли транспорт тури билан экспорт қилишга имкон яратиб беради.  

  • Слайд 1
  • Слайд 2
  • Слайд 3
  • Слайд 4
  • Слайд 5
  • Слайд 6
  • Слайд 7
  • Слайд 8
  • Слайд 9
  • Слайд 10
  • Слайд 11
  • Слайд 12
  • Слайд 13
  • Слайд 14
  • Слайд 15
  • Слайд 16
  • Слайд 17
  • Слайд 18
  • Слайд 19
  • Слайд 20
  • Слайд 21
  • Слайд 22
  • Слайд 23
  • Слайд 24
  • Слайд 25