Logo

 +998 71 238 54 79

 

“Навоий” ЭИИЗ, Ўзбекистон Республикаси, Навоий ш.

Home \ Бошкариладиган газли мухит

Бошкариладиган газли мухит

Бошқариладиган газли муҳит (БГМ) маҳсулотни сақлаш давомийлигини сезиларли даражада ошириш ва унинг сифатини сақлаб қолишга имкон берадиган технологиядир.

БГМда сақлаш технологиянинг мазмуни муайян хусусиятга эга бўлган мева, сабзавот, резавор ва гулларнинг сақлаш муҳитини яратишдан иборат. У қуйидагиларни ҳисобга олади: 

1. Сақлаш ҳароратини;

2. Нисбий ҳаво намлигини;

3. Сақлаш омборхонадаги ҳаво босимининг оптимал таркиби:

- ультракам миқдордаги кислород билан;

- кислороднинг 3-4%, карбонат ангидрид гази 3-5% таркиби билан;

- карбонат ангидрид гази билан қайта ишланган.

Янги узилган меваларни сақлашнинг асосий мақсади меваларда уларни узган пайтида содир бўлаётган биокимё, физик ва бошқа ҳаётга зарур бўлган жараёнларни  камайтириш, меванинг сўлиш ва эскиришини олдини олиш ва оқибатда ушбу маҳсулотнинг кимёвий таркиби ва товар кўринишини сақлаш учун шароитларни яратишдан иборат.

Ушбу мақсадга кўп ҳолларда махсус музлатадиган саноат омборхоналарда ҳар бир мева тури учун оптимал паст ҳароратни, ҳавонинг муайян нисбий намлигини  ушлаб туриш орқали, кам ҳолларда (ускунанинг мурракаблиги ва қимматлиги туфайли) бошқариладиган газли муҳит (БГМ) орқали эришилади.

Мева ва сабзавотларнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсирининг асосий шакли нафас олиш жараёни ҳисобланади. Сақлаш пайтида нафас олиш иссиқлиги чиқарилади. Аммо ҳавога барча иссиқлик чиқарилмайди, чунки унинг бир қисми ҳужайра томонидан алмашиш реакцияси учун сарфланади ва буғланиш жараёнида йўқ бўлади, иккинчи қисми эса кимёвий боғланган энергия кўринишида тўпланади. Нафас олишнинг биологик роли мева ва сабзавотларнинг уларни ҳаётийлигини сақлаш учун тирик тўқималарни таъминлашдан иборат. 

Намликнинг буғланишдан ташқари нафас олиш жараёни мева ва сабзавотларнинг вазни камайишига олиб келади. Шу боис ушбу йўқотишлар табиий деб аталади. Уларни нафас олиш ва намликнинг буғланиш  жадаллигини бошқариш йўли билан камайтириш мумкин, бу эса юқори амалий аҳамиятга эга. 

Бошқариладиган газли муҳит (БГМ), охирги пайтларда кўпроқ назорат қилинадиган атмосфера деб аталади – бу берилган ҳароратда СО2 ва кислороднинг муайян тўпланиш даражасида сақлашдир. Бунда газ режими шундай танланадики, ҳақиқий нафас олиш газ билан алмашинуви  ҳамда мевалар ҳолати ва ҳарорати ўртасидаги тўғри нисбат сақланиши керак. Ёпиқ муҳитга жойлашган мевалар нормал нафас олиш алмашинуви туфайли атмосферада СО2 ва кислороднинг парциал босимини ўзгартириш мумкин. Меваларни сақлашда атмосферадаги кислород миқдори камаяди ва унга мос  равишда парциал босими тушади. Шунинг учун хам меваларнинг нафас олиши сусаяди. 

Бошқариладиган газли муҳитда меваларнинг сифати оддий ҳаво муҳитида сақлашдан кўра яшхироқ сақланади, шунингдек яшил ранги ҳам узоқ сақланади.

Мевасабзавот маҳсулоти вазнининг табиий йўқотишини сезиларли даражада камайтириш ва максимал даражада сақлаш муддатини узайтириш учун маҳсулотни узилгандан кейин иложи борича уни тезроқ музлатиш ва сақлашнинг оптимал параметрини сақлаб туриш лозим.

Бунга бошқариладиган газли муҳит (СА – назорат қилинадиган атмосфера, ULO - Ultra Low Oxygen, яъни кислороднинг ультракам таркибли)  музлаткичларда эришилади.

Меваларни йиғиб олгандан кейин ҳам, улар кесилгунга қадар “ҳаёт кечириш”ни ва ривожланишни давом этади. Ушбу “ҳаётни кечириш”ни сақлаб туриш учун ўсиш вақтида тўпланган резервлардан фойдаланиш ҳисобига мевалар оладиган катта миқдордаги энергия талаб қилинади. Сақлаш пайтида мевалар нафас олади, углеводларни ишлаб чиқилиши эса тўхтатилади. Углевод (қанд)ларнинг парчаланиш жараёнини тўхтатиш учун меваларни музлатиш ва хар бир нав учун танланган шароитларда сақлаш  лозим.

  • Слайд 1
  • Слайд 2
  • Слайд 3
  • Слайд 4
  • Слайд 5
  • Слайд 6
  • Слайд 7
  • Слайд 8
  • Слайд 9
  • Слайд 10
  • Слайд 11
  • Слайд 12
  • Слайд 13
  • Слайд 14
  • Слайд 15
  • Слайд 16
  • Слайд 17
  • Слайд 18
  • Слайд 19
  • Слайд 20
  • Слайд 21
  • Слайд 22
  • Слайд 23
  • Слайд 24
  • Слайд 25